Фарғона вилоятининг 2022 йил январ-июн ойларидаги хизмат кўрсатиш соҳаси кўрсаткичлари таҳлили

Фарғона вилоятининг 2022 йил январ-июн ойларидаги хизмат кўрсатиш соҳаси кўрсаткичлари таҳлили

2022 йилнинг январь-июнь ойларида Фарғона вилоятида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 10 212,3 млрд сўмни ташкил қилган ҳолда, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 115,4%га ошган. Вилоятда кўрсатилган хизматлар ҳажмининг республика кўрсаткичидаги улуши 6,4 %ни ташкил қилган ҳолда, ҳудудлар орасида 4-ўринни эгаллаган. Жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми 2 609,4 минг сўм бўлиб, ҳудудлар орасида 5-ўринни эгаллаган.

Ҳисобот даврида хизматлар таркибида савдо (29,0%), молия (23,5%) ва транспорт (18,1%) хизматларининг улуши юқори бўлган бўлса, соғлиқни сақлаш (2,06%), ижара ва лизинг (2,05%), муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги (0,94%), хизматларининг улуши паст бўлган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан вилоятда барча хизмат турлари бўйича ўсиш қайд этилган. Энг юқори ўсиш суръатлари молия (165,9%), алоқа ва ахборотлаштириш (123,6%) ҳамда таълим (112,7%) хизматлари соҳаларида кузатилган. Энг юқори ўсиш суръатлари Фарғона (118,9%)ва Қўқон (116,2%) шаҳарларида кузатилган.

Вилоятда кўрсатилган хизматлар ҳажмини ҳудудлар кесимида солиштирадиган бўлсак, энг юқори улуш Фарғона (31,9%), Қўқон (18,6%) ва Марғилон (9,2%) шаҳарлари ҳиссасига тўғри келади. Қувасой шаҳри (1,9%) Фурқат (1,5%) ва Сўх (1,3%), туманларининг вилоятдаги жами хизматлардаги улуши нисбатан паст бўлган. Қўқон (33%) ва Фарғона (32%) шаҳарларида молиявий хизматлар, Қувасой (38%) ва Марғилон (34%) шаҳарларида савдо хизматларининг улуши юқори эканлиги қайд этилган.

Нурдинова Шоирахон,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Наманган филиали бош илмий ходими
Сайфиддинов Самандар, НамДУ 2-курс талабаси
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар