2023-йил январ-сентябрь ойлари мобайнида Фарғона вилоятида кўрсатилган бозор хизматлари хажми 19,1 трлн. сўмни ташкил қилиб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107%га ўсган. Аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари хажми эса 4 756 минг сўмга етиб, ўтган йилгига нисбатан 104,6%га кўпайган.
Жами кўрсатилган хизматлар таркибида савдо (5 725 млрд. сўм), молия (4 128 млрд. сўм), транспорт (3 511 млрд. сўм) ва алоқа ва ахборотлаштириш (1 028 млрд.сўм) хизматларининг улуши юқори бўлган бўлса, шахсий хизматлар (937 млрд. сўм), таълим (855 млрд. сўм), соғлиқни сақлаш (401 млрд. сўм), яшаш ва овқатланиш (468 млрд. сўм), ижара (363 млрд. сўм), меъморчилик (165 млрд. сўм) хизматларининг улуши нисбатан пастроқ бўлган. Шунингдек, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан вилоятда барча хизмат турлари бўйича ўсиш кўрсаткичи қайд этилган.
Ҳудудлар кесимида кўрсатилган хизматлар ҳажмининг асосий қисми Фарғона шаҳри – 6 401 млрд. сўм (жами хизматлардаги улуши - 34%), Қўқон шаҳри – 3 317 млрд. сўм (17%) ва Марғилон шаҳри – 1 670 млрд. сўм (8,8%) ҳиссасига тўғри келган. Ёзёвон (1,7%), Фурқат (1,5%) ва Сўх (1,2%) туманларининг вилоят жами хизматлардаги улуши бўйича нисбатан паст кўрсаткичларни қайд этган.
Баҳодир Холмирзаев
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Изоҳ қолдириш