Таҳлил натижаларига кўра, 2024 йилнинг I чорагида Фарғона вилоятининг ташқи савдо айланмаси (ТСА) ҳажми $393 млн.ни шундан, экспорт $134 млн. (товарлар - $132 млн. , хизматлар - $2 млн.) ва импорт $259 млн. (товарлар - $258 млн. , хизматлар - $1 млн.)ни ташкил қилиб, республикада ташқи савдо айланмаси улуши бўйича Тошкент шаҳри ($6 093 млн.), Тошкент вилояти ($1 181 млн.), Андижон ($1 132 млн.), Самарқанд ($736 млн.) ва Жиззах ($492 млн.) дан кейин 6-ўринни эгаллаган. Ташқи савдо айланмаси ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан $46 млн. га ёки 10,5% (экспорт – 4,0% (ортган), импорт – -16,5% (камайган))га камайган.
Ҳозирги кунда, Фарғона вилояти жаҳоннинг 68 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширмоқда. Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20 та йирик ҳамкор давлатлар орасидан 6 та давлатда ижобий ташқи савдо баланси кузатилган бўлиб, Россия, Афғонистон, Туркия шулар жумласидандир. Қолган 14 та давлат билан манфий ташқи савдо баланси сақланиб қолмоқда.
2023 йил январь-март ойларида МДҲ давлатлари билан товар ва хизматлар айланмаси ҳажми - $161 млн.ни, дунёнинг бошқа давлатлари билан эса $232 млн.ни ташкил қилган.
Мамлакатлар кесимида қаралганда, Фарғона вилоятининг асосий экспорт улуши Россия ($45 млн.), Туркия ($23 млн.), Афғонистон ($15 млн.), Хитой ($13 млн.) ва Эрон ($11 млн.) давлатлари хиссасига, асосий импорт улуши эса Хитой ($109 млн.), Қозоғистон ($46 млн.), Россия ($34 млн.) ва Қирғизистон ($12 млн.) давлатлари хиссасига тўғри келган.
Вилоятдаги шаҳар ва туманлар кесимида ташқи савдо айланмаси динамикаси таҳлил қилинганда, Қўқон шаҳри ($90 млн.), Учкўприк тумани ($68 млн.) ва Фарғона шаҳри ($68 млн.) юқори улуш билан олдинги ўринларни эгаллаган.
Хусусан, 2023 йил I чоракда вилоятда жами экспортёрлар сони 403 тани ташкил қилиб, махсулот ва хизматлар экспортида, Учкўприк тумани ($27 млн.), Қўштепа тумани ($26 млн.) ва Фарғона шаҳри ($15 млн.) яхши натижаларни кўрсатган бўлса, Қўқон шаҳри ($80 млн.), Фарғона шаҳри ($53 млн.) ва Учкўприк тумани ($41 млн.) импорт фаолияти бўйича юқори кўрсатгичларни қайд этган.
Вилоятнинг асосий экспорт махсулотлари таркибини саноат товарлари (48,9%), озиқ-овқат махсулотлари ва тирик ҳайвонлар (25,8%), турли хил тайёр буюмлар (12,5%) ташкил этган. Саноат товарлари (27,1%), техника воситалари ва транспорт асбоб-ускуналари (26,5%), ва озиқ-овқат махсулотлари ва тирик ҳайвонлар (19,3%) импорт қилинган товарларнинг асосий қисмини ташкил қилган.
Баходир Холмирзаев
Изоҳ қолдириш