Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2021 йил якуни бўйича, Фарғона вилояти Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмасида юз берган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.
2021 йилда Марказий Осиё давлатларининг Фарғона вилояти ташқи савдосидаги улуши 520 млн. долларни ёки умумий ташқи савдо айланмасининг 28%ни ташкил этди. Ўтган йилда (2020 йилга нисбатан) импорт ҳажмида 20,9%га ўсиш, экспорт ҳажмида 1,6%га камайиш кузатилган.
Фарғона вилоятининг Марказий Осиё мамлакатлари билан ташқи савдо айланмасида 2021 йилда (2020 йилга нисбатан) энг катта ўзгариш Қозоғистон ҳиссасига тўғри келади: 2021 йилда ташқи савдо айланмаси 257,6 млн AҚШ долларини ташкил этган. Ташқи савдодаги энг кам улуш эса Тожикистонга тўғри келади (38,3 млн AҚШ доллари).
2021 йил якуни бўйича Фарғона вилоятининг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмаси ҳажми:
Фарғона вилояти ташқи савдо айланмасида Қозоғистоннинг ҳиссаси 257,6 млн. AҚШ долларини ташкил этиб, экспорт ҳажми 50,2 млн. долларга, импорт ҳажми 207,4 млн. AҚШ долларига етди.
Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси 141,6 млн. AҚШ долларини ташкил этиб, экспорт ҳажми 89,7 млн. AҚШ долларига, импорт ҳажми эса 51,9 млн AҚШ долларига етди.
Туркманистон билан ташқи савдо айланмаси 82,4 млн. долларни ташкил этиб, экспорт ҳажми 14,6 млн. долларга, импорт ҳажми эса 67,8 млн. долларга етди.
Тожикистон билан ташқи савдо айланмаси 38,3 млн. долларни ташкил этиб, экспорт ҳажми 22,9 млн. долларга, импорт ҳажми эса 15,4 млн долларга етди.
Изоҳ қолдириш