Францияда бўлиб қайтган аёлнинг яқинларида коронавирус аниқланди
Ўзбекистонда илк коронавирус юқтирган аёлнинг яна 3 та яқинида коронавирус аниқланди. Ўзбекистонда ушбу вирусни юқтирганлар сони ортди.
Бундан бир муддат олдин Францияда бўлиб қайтган Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланганлиги ҳақида хабар берган эдик. Сўнгги маълумотларга қараганда, унинг онаси, келини ва бирга ишлайдиган ҳамкасбида ҳам ушбу инфекция борлиги тасдиқланган.
Ҳар уч фуқаро ҳам шу вақтгача тиббий назоратда бўлган. Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 18 нафарга етди.
Эслатиб ўтамиз, инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ қолдириш