Ҳайдовчилар 1 январдан автомобил "фара"ларини кундузи ёқиб юриш шартлари бекор қилинди

Ҳайдовчилар 1 январдан автомобил

Жорий йилнинг 17 декабрь санасида кенг жамоатчиликнинг фикрини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 796-сон қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.

Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори асосида барча автомототранспорт воситалари учун яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш талаби бекор қилинди.

Эндиликда мазкур талаб фақатгина қуйидаги 6 та ҳолат бўйича мажбурий этиб белгиланди:

- транспорт воситалари ташкилий жамланма сафида ҳаракатланаётганда;

- йўловчиларни ташиётган автобус ва йўналишли транспорт воситаларида;

- болалар гуруҳини ташкилий ташишда;

- хавфли, катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ташишда;

- механик транспорт воситаларини шатакка олишда;

- мотоцикл ва мопедларда.

Ушбу талаблар йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга, шунингдек, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаёти ва соғлиғини асрашга хизмат қилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар