Халқаро давра суҳбати Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (CERR) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда ташкил этилмоқда.
Халқаро давра суҳбати Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (CERR) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти директори Хуршид Зафарий, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Зоҳидов, Оксфорд камбағалликка қарши курашиш ва инсон капиталини ривожлантириш ташаббуси директори, профессор Сабина Алькайр, БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили вазифасини бажарувчиси Анас Фаяд Қарман, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси в.б. раҳбари Жоффри Ижумба, Буюк Британия парламентининг камбағал оилалардаги хотин-қизларни ўқитиш ва қўллаб қувватлаш учун хайрия ташкилотлари бўйича маслаҳатчиси Бота Хопкинсон, Жаҳон банкининг ижтимоий ҳимоя бўйича катта мутахассиси Влад Александр Григораш, Жаҳон банкининг тараққиёт иқтисодиёти бўйича етакчи иқтисодчиси, ЕИ ва МОдаги камбағаллик муаммолари бўйича эксперти Михаил Локшин, J-PAL Europe’нинг сиёсат бўйича директори Киллиан Нолан ва Озарбайжон Республикасининг Кичик ҳамда ўрта бизнесни ривожлантириш агентлиги (KOBİA) раиси ўринбосари Руфат Атакишиев мавзуги доир маърузалари ва тақдимотлари билан сўзга чиқишади.
Тадбирда халқаро ташкилотларнинг иқтисодчилари ва экспертлари камбағалликка қарши курашнинг асосий масалаларини муҳокама қилишади. Шунингдек, камбағалликни камайтириш соҳасидаги мамлакат тажрибаси ва халқаро амалиётлар билан ўртоқлашишади.
Ушбу давра суҳбатини ташкил этишдан мақсад, хорижий ва миллий экспертлар, таҳлилчилар ўртасида Янги Ўзбекистондаги демократик ислоҳотлар, уларнинг моҳияти, эришилган ютуқлар ва навбатдаги долзарб вазифалар, мамлакатда вужудга келаётган мутлақо янги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий макон ва муҳит, давлат ташқи ва ички сиёсатининг устувор вазифалари тўғрисида фикр алмашишдан иборат.
Халқаро ҳамжамият Ўзбекистонни камбағалликка қарши самарали кураш олиб бораётганини эътироф этмоқда, бу эса хорижий экспертлар билан ўзаро тажриба алмашиш учун янги замин яратади.
Мазкур давра суҳбати доирасида экспертлар мулоқоти самаралари бўлиб, унинг якунида ишлаб чиқиладиган амалий таклиф ва тавсиялар жаҳон миқёсида камбағалликни камайтиришда янги қадам бўлади.
Хулоса қилиб айтганда, давра суҳбатида ишлаб чиқиладиган таклиф ва тавсиялар камбағалликка қарши курашда сезиларли натижаларга олиб келиши кутилмоқда.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Изоҳ қолдириш