Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти илмий ходимлари иштирокида иқтисодиёт соҳасида таҳлилий ҳужжатларни тайёрлаш масалаларига бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди.
Ўқув семинари иштирокчилари замонавий иқтисодий тенденцияларни ўрганишда қўлланиладиган таҳлил ва прогнозлашнинг замонавий усуллари билан таништирилди.
Семинарда Марказ илмий ходимлари Афзал Артиков, Илёс Раббимов ва Абдулазиз Ғайбуллаевлар тақдимот қилишди ва қизғин муҳокамаларда иштирок этишди.
Тақдимот асосан иқтисодий масалаларни ечишга сунъий интеллект технологияларини татбиқ этиш, замонавий иқтисодий моделлар ҳамда маълумотлар таҳлили ва визуализациясига бағишланди.
Шунингдек, мамлакатда энг долзарб масалалар бўйича жамоатчилик фикрини ўрганиш шакллари, турли иқтисодий жараёнларни прогнозлаш механизмларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Изоҳ қолдириш