Илон Маск миллиардерлар рейтингида афсонавий инвестор Уоррен Баффетдан ўзиб кетди

Илон Маск миллиардерлар рейтингида афсонавий инвестор Уоррен Баффетдан ўзиб кетди

Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск миллиардерлар рейтингида афсонавий инвестор Уоррен Баффетдан устун келди.

Bloomberg агентлиги маълумотларига кўра, 70,5 миллиард доллар эгаси бўлган Маск еттинчи ўринни Google ҳаммуассиси Сергей Брин билан бўлишиб турибди. Баффет эса 69,2 миллиард доллар билан ўнинчи ўринда.

Forbes Илон Маскнинг бойлигини бироз камроқ деб баҳоламоқда - $59,3 млрд, Баффетникини эса аксинча кўпроқ.

Маскнинг рейтингнинг кўтарилиши Tesla капиталлашувининг ўсиши билан боғлиқ - жума куни у яна 10 фоизга кўтарилиб 286 миллиард долларга чиқди ва битта акциянинг баҳоси 1500 долларни ташкил этди (фақат июнь ойининг бошида 1000 доллар эди). Сўнгги 12 ой ичида компаниянинг котировкалари беш баравар ўсди, у дунёдаги энг қиммат автомобиль ишлаб чиқарувчига айланди.

Ўсиш Tesla компаниясини S&P 500 индексига киритилади деган умид билан боғлиқ, бунинг учун у кетма-кет тўртта даромадли чоракни намойиш қилиши керак. Бозорлар 22 июль куни ҳисоботни нашр этишни кутмоқдалар.

Баффет эса аксинча, бу ҳафта хайрия ишларига яна 2,9 миллиард доллар ажратди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар