Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги ПҚ-98 қарори билан 2022 йилда Сирдарё вилоятида қиймати 466 535,4 млн.сўм бўлган 78 лойиҳалар амалга оширилиши белгиланган.
Белгиланган маблағларнинг 19,7% (91,8 млрд.сўм) ижтимоий соҳадаги 15 та, 2,5% (11,6 млрд.сўм) муҳандислик-коммуникация тармоқларидаги 5 та, 35,8% (167,2 млрд.сўм) ирригация-мелиорация тадбирлари доирасидаги 40 та, 15,3% (71,5 млрд.сўм) маҳаллаларни ривожлантириш дастурлари учун, 16,1% (75,0 млрд.сўм) йўл транспорт инфратузилмасини ривожлантириш доирасидаги 4 та ва 10,6% (49,5 млрд.сўм) бошқа тадбирлар доирасидаги 14 та лойиҳаларга ажратилган.
Дастур доирасида 2 та мактабгача таълим муассалари, 1 та спорт объекти, 64,9 км ичимлик суви тармоқлари ва 8 та сув иншоатлари, 19,5 км ирригация каналлари қурилиши режалаштирилган.
Феруз Раҳимов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Изоҳ қолдириш