Инфографика: Фарғона вилоятининг Марказий Осиё давлатлари билан 2022 йил биринчи ярим йиллик савдо алоқалари

Инфографика: Фарғона вилоятининг Марказий Осиё давлатлари билан 2022 йил биринчи ярим йиллик савдо алоқалари

2022 йилнинг илк олти ойи якуни бўйича Фарғона вилоятининг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмаси умумий ташқи савдо айланмасининг 21,3% ташкил этди. Марказий Осиё давлатлари билан ташқи савдо ҳажми 223,7 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Вилоятнинг мазкур давлатлар билан импорт ҳажмида 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 12,3% пасайиш кузатилган бўлса, экспорт ҳажми 14,9% га пасайган.

Фарғона вилоятининг Марказий Осиё мамлакатлари билан ташқи савдо айланмасида 2021 йилнинг мос даврига нисбатан энг катта ўзгариш Туркманистон ҳиссасига тўғри келиб, 13,7 млн. АҚШ долларига пасайган. Энг кичик ўзгариш Тожикистон билан ташқи савдода кузатилиб, 0,2 млн. АҚШ долларига пасайиш қайд этилган.

2022 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунида Фарғона вилоятининг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмаси ҳажми қуйидагича:

- Фарғона вилояти ташқи савдо айланмаси ҳажмида Қозоғистоннинг улуши юқори бўлиб, импорт ҳажми 119,5 млн. долларга, экспорт ҳажми эса 13,4 млн долларга тенг.

- Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси 58,6 млн. долларни ташкил этиб, экспорт ҳажми 31,6 млн. долларга, импорт ҳажми еса 27,0 млн долларга етди.

- Туркманистон билан ташқи савдо айланмаси 18,3 млн. долларни ташкил этиб, экспорт ҳажми 15,1 млн. долларга, импорт ҳажми еса 3,2 млн долларгача пасайган.

- Тожикистон билан ташқи савдо айланмаси 13,9 млн. долларни ташкил этиб, экспорт ҳажми 8,4 млн. долларга, импорт ҳажми эса 5,5 млн долларга етди.

Нурдинова Шоирахон, Наманган филиали бош илмий ходими

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар