Марказ экспертлари вилоятда сўнгги йилларида юз берган фаол ислоҳотларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги асосий ўзгаришларини тақдим этди.
2017-2020 йиллар давомида вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти (ЯҲМ) 19 фоизга ошиб, 7,8 трлн. сўмдан 18,1 трлн сўмга етди.
Шу давр мобайнида ЯҲМнинг саноат ва қурилиш соҳаси 14,1 фоиздан 17,4 фоизга ўсди.
Бозор хизматлари 52 фоизга кўпайиб, 2,2 трлн. сўмдан 5,0 трлн сўмга етди.
Сўнгги беш йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2,0 трлн сўмдан 5,8 трлн сўмга етиб, 48 фоизга ошди.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида ўсиш 13 фоиз, яъни 7,1 трлн. сўмдан 16,9 сўмга етди.
Вилоятда фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 2016 йилдаги 18,8 минг донадан 2020 йилда 26,9 минг донага 41 фоизга кўпайди.
Инфратузилмани ривожлантириш соҳасида 2016-2020 йилларда 250 км газ қувири,1 785 км сув таъминоти тармоқлари ётқизилди ва 38 км автомобил йўллари ишга туширилди.
Шу давр мобайнида 106 мингга яқин янги иш ўрни яратилди.
Ўтган беш йил давомида вилоятда 2 994 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди, мактабгача таълим муассасаларида 8,3 минг ўрин, мактабларда 20,6 минг ўрин, шифохонада 921 минг ўринга мўлжалланган коекалар жойлаштирилди.
Изоҳ қолдириш