Инқироздан кейин Ўзбекистоннинг халқаро меҳнат тақсимотидаги ўрни қайси томонга ўзгаради?
Жаҳон Банки ва бошқа халқаро ташкилотлар экспертлари бутун дунё, шу жумладан, Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиш суръатлари камайишини таъкидлаётган бўлса ҳам, мамлакатда режалаштирилаётган тараққиёт кўрсаткичларига эришиш ва ҳатто халқаро меҳнат тақсимотидаги ўрнини мустаҳкамлаб олиш учун имкониятлар мавжуд эканлигини айтиш мумкин. Бунинг учун инқироз даври ва инқироздан кейинги чора-тадбирларни пухта ўйланган иқтисодий-сиёсий қарорлар асосида олиб бориш тақазо этилади.
Изоҳ қолдириш