Жорий йилнинг 1 июл ҳолатига Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг ипотека портфели 30,8 трлн. сўмни ташкил этди, бу эса 2020 йил бошига нисбатан 10,5 трлн. сўмга кўпдир (20,3 трлн. сўм).
2019 йилнинг январь ойида бу кўрсаткич 13,8 трлн. сўмга тенг бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки матбуот хизмати хабар берди.
Уларнинг асосий қисми-2,44 трлн. сўм Молия вазирлиги маблағларига тўғри келди.
Ўзбекистоннинг Ипотека қайта молиялаш компанияси ҳисобига берилган кредитлар 584,6 млрд. сўмни ташкил этди.
Тижорат банклари томонидан 497,8 млрд. сўмлик узоқ муддатли кредитлар берилди.
25,3 мингдан ортиқ фуқаро уй-жой сотиб олиш учун кредит олди, барча маблағларнинг 81 фоизи (2,86 трлн.сўм) бирламчи бозорда хонадонлар сотиб олиш учун берилди.
Энг кўп кредитни Фарғона (328,2 млрд.сўм), Андижон (294,3 млрд. сўм) ва Самарқанд вилоятлари (276,3 млрд. сўм) аҳолиси олди.
Изоҳ қолдириш