Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираларидаги ўзгаришлар: олтиннинг соф ҳажми 7,15 тоннага ошди ва қиймати 549 миллион долларга камайди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираларидаги ўзгаришлар: олтиннинг соф ҳажми 7,15 тоннага ошди ва қиймати 549 миллион долларга камайди

2021 йил 1 март ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси 33,265 миллиард долларни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки олтин-валюта захираси ҳақида маълумот берди.

Aниқлик киритилишича, февраль ойига нисбатан бу кўрсаткич 1,05 миллиард долларга камайган (ўтган ой бу тахминан 34,32 миллиард долларни ташкил этган).

Ўтган бир ойда захирадаги олтин соф ҳажми 0,23 миллион троя унцияга ( 7,15 тоннага) ошди ва 11,2 миллион троя унцияни ташкил этди, қиймати эса 549 миллион долларга камайди. Бу асосан олтин нархларининг пасайиши билан изоҳланади.

Ўтган йил охирида валюта активлари ва монетар олтинни ўз ичига олган олтин-валюта захиралари ҳажми 2019 йилга нисбатан 19,2 фоизга ўсиб, 34,9 миллиард долларга етганди.

Илгари Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази валюта захиралари нима учун камайганини ва олтиннинг соф ҳажми ошганини изоҳлаган эди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар