Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус пандемиясини эълон қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус пандемиясини эълон қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда янги коронавирус COVID-19 пандемиясини эълон қилди. Бу ҳақида ташкилот бош директори Тедрос Гебрейесус эълон қилди. Ҳозирги кунда дунёда касалланганлар 114 мамлакатда 126 минг кишидан ошди. 4638 киши вафот этган. Касалхоналарда минглаб одамлар ўз ҳаётлари учун курашмоқда.

“Келгуси кунлар ва ҳафталарда биз касалланиш ва ўлим кўрсаткичини, шунингдек, касаллик етиб борган мамлакатлар сонини янада ошишини тахмин қиляпмиз.

ЖССТ куну тун вазиятни баҳоламоқда. Бизни вируснинг тез тарқалиши ва унинг таъсирининг жиддийлиги, шунингдек, безовталикга сабаб бўлувчи ҳаракатсизлик даражаси жуда ташвишлантиради. Шу муносабат билан, биз COVID-19 - коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ҳозирги ҳолатни - пандемия деб аташ мумкин деган хулосага келдик", деган ЖССТ директори Тедрос Адхан Гебрейесус.

Пандемия - бутун дунёда бир неча мамлакатларни қамраб олган ва минглаб кишиларга юққан оммавий касаллик тарқалишидир (эпидемия). Инсоният тарихида энг сўнгги пандемия 1918 -1920 йилларда бўлиб ўтган эди. Ўшанда дунё бўйлаб 50 миллион киши қурбон бўлган.

Ўрта асрларда Европада қора ўлат (бубонная чума) эпидемияси 25-30 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлган. Бу Европа аҳолисининг деярли ярми бўлган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар