Жиззах вилоятининг доимий аҳолиси сони 2022 йил январь-сентябрь ҳолатига кўра 1 466,6 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 31,6 минг кишига ёки 102,2% га кўпайди. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 688,4 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 46,9%), қишлоқ аҳолиси сони 778,2 минг киши (53,1%)ни ташкил этди.
Вилоят ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2022 йил 1 октябрь ҳолатида энг кўп аҳоли сони Ш.Рашидов туманида 235,2 минг кишини (вилоят аҳолиси сонидаги улуши 16%ни) ва Жиззах шаҳрида 190,6 минг кишини (12%), аксинча энг кам аҳоли сони Янгиобод туманида 29,2 минг кишини (2%) ва Арнасой 47,8 минг киши (3,3%)ни ташкил этди.
Туғилган чақалоқлар сони 29 802 киши, шундан энг кўп туғилишлар Ш.Рашидов туманида 4 861 (ҳар минг кишига туғилиш коэффициенти – 21 промилле) ва Жиззах шаҳрида 4 358 (23), аксинча, энг кам туғилишлар Янгиобод туманида 477 (16) ва Арнасой туманида 822 (17)ни ташкил этди.
2022 йил январь-сентябрь ҳолатига кўра 5 194 та ўлим қайд этилган бўлиб, ҳар минг кишига ўлим коэффициенти 4 промиллени ташкил этди.
Энг юқори кўрсаткич Зомин туманида (5 промилле), аксинча, энг кам (3 промилле) Жиззах шаҳри, Арнасой, Ш.Рашидов, Дўстлик, Зафаробод, Мирзачўл, Пахтакор, Фориш туманларида кузатилди.
Қайд этилган никоҳлар сони 8536 та, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,3%га камайди. Ажримлар сони 1 321 тани ташкил этиб, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан 46,8%га ошган.
Энг кўп ажримлар Жиззах шаҳрида 209 та ва Ш.Рашидов туманида 177 та, аксинча, энг кам ажримлар Янгиобод туманида 23 та ва Арнасой туманида 38 тани ташкил этди.
Изоҳ қолдириш