2023 йилнинг январь-июнь ойларида чакана савдо товар айланмаси ҳажми 3 652 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104,7% га ошди. Жумладан, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 262,4 млрд. сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 7,2%ни (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 135,9%га ўсди), кичик тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси 3 389,6 млрд. сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 91,2%ни (ўсиш суръати 102,9%), шундан уюшмаган савдо товар айланмаси 996,4 млрд. сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 27,2%ни (ўсиш суръати 101,9%) ташкил этди.
Улгуржи савдо товар айланмаси 1 520,9 млрд. сўмни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 101%га ўсди. Шу жумладан, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 138,3 млрд. сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 9,1%ни (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 54,7%га камайган), кичик бизнес ва микрофирмаларнинг товар айланмаси 1 382,6 млрд. сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 90,9%ни (ўсиш суръати 110,3%) ташкил этди.
Ўртача аҳоли жон бошига чакана савдо товар айланмаси 2 462,1 минг сўмни (2022 йилнинг январь-июнь ойига нисбатан 102,4%) ташкил этди.
Шаҳар ва туманлар кесимида энг юқори кўрсаткичлар Жиззах шаҳрида 4 491,6 минг сўм, Пахтакор тумани 3 450,6 минг сўм ҳамда Мирзачўл тумани 2 431,0 минг сўм, энг паст кўрсаткичлар Зафаробод туманида 1 571,8 минг сўм ва Арнасой туманида 1 625,1 минг сўмни ташкил этди.
Изоҳ қолдириш