Жиззах вилояти ички савдосининг 2023 йил январь-сентябрь ҳолати таҳлил қилинди

Жиззах вилояти ички савдосининг  2023 йил январь-сентябрь ҳолати таҳлил қилинди

2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида чакана савдо товар айланмаси ҳажми 5 732,7 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104,7%га ошди. Жумладан, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 420,2 млрд. сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 7,3%ни (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 133,2%га ўсди), кичик тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси 5 312,5 млрд. сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 92,7%ни (ўсиш суръати 102,9%), шундан уюшмаган савдо товар айланмаси 1 455,1 млрд. сўмни, шу жумладан кичик тадбиркорликдаги улуши 25,4%ни (ўсиш суръати 100,9%) ташкил этди.

Улгуржи савдо товар айланмаси 2 473,4 млрд. сўмни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 104,7%га ўсди. Шу жумладан, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 194,4 млрд. сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 7,9%ни (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 48,3%га камайган), кичик бизнес ва микрофирмаларнинг товар айланмаси 2 279 млрд. сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 92,1%ни (ўсиш суръати 116,3%) ташкил этди.

Ўртача аҳоли жон бошига чакана савдо товар айланмаси 3 853,4 минг сўмни (2022 йилнинг январь-июнь ойига нисбатан 102,4%) ташкил этди.

Шаҳар ва туманлар кесимида энг юқори кўрсаткичлар Жиззах шаҳрида 6 940,3 минг сўм, Пахтакор тумани 5 543,6 минг сўм ҳамда Дўстлик тумани 4 038,2 минг сўм, энг паст кўрсаткичлар Зафаробод туманида 2 376,9 минг сўм ва Янгиобод туманида 2701 минг сўмни ташкил этди.

Саибов Фаррух Фарходович
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жиззах филиали етакчи илмий ходими
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар