Жиззах вилояти ижтимоий соҳасининг 2023 йил январь-декабрь ҳолати

Жиззах вилояти ижтимоий соҳасининг  2023 йил январь-декабрь ҳолати

2023 йил якуни билан жами 1 539 та мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ) мавжуд бўлиб, жумладан давлат МТТлар – 235 та, давлат-хусусий шерикчилик асосидаги МТТлар – 79 та, оилавий МТТлар – 1 213 та, хусусий МТТлар – 12 та.

Жиззах шаҳри 172 та (қамров даражаси 73,1%), жумладан давлат МТТлар – 33 та, давлат-хусусий шерикчилик асосидаги МТТлар – 8 та, оилавий МТТлар – 121 та, хусусий МТТлар – 10 та, Ш.Рашидов тумани 256 та (69,4%), жумладан давлат – 26 та, давлат-хусусий шерикчилик асосидаги МТТлар – 19 та, оилавий МТТлар – 210 та, хусусий МТТлар – 1 та, Ғаллаорол тумани 269 та (76%), жумладан давлат – 16 та, давлат-хусусий шерикчилик асосидаги МТТлар – 10 та, оилавий МТТлар – 243 тани ташкил этди.

Жиззах вилоятидаги умумтаълим муассасалари сони 564 тани ташкил этиб, шундан 6 таси нодавлат мактаблар (2018 йилга нисбатан 20 тага кўпайган).

Нодавлат мактаблар Жиззах шаҳрида 4 та, Зомин туманида 1 та, Ш.Рашидов туманида 1 тани ташкил этди.

Мусиқа мактаблар вилоят бўйича 15 та бўлиб, Жиззах ва Зомин шаҳарларида 2 тадан бўлиб, қолган туманларда 1 тадан жойлашган.

Касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар сони 34 (2021 йилда 16 та) тани, шундан Жиззах шаҳри 4 та (1 та), Ш.Рашидов тумани 4 та (2 та), Ғаллаорол тумани 5 та (2 та), Бахмал тумани 5 та (2 та), Зомин тумани 5 та (1 та) ва Пахтакор тумани 3 та (1 та) тани ташкил этди.

Вилоятдаги жами спорт иншоотлари сони 3 059 та, шундан Жиззах шаҳрида 473 та, Зомин 348 та, Бахмал 279 та ва Ғаллаорол 283 тани ташкил этди.

Олий таълим ташкилотлари (олий ҳарбий таълим ташкилотларидан ташқари) сонининг таҳлили уларнинг 2021/2022 – ўқув йилида (4 та) 2020/2021 – ўқув йилига нисбатан (3 та) 1 тага ўсганини кўрсатмоқда. (+21,3%). 2023/2024 йилда 5 тани ташкил этди.

Вилоятда театрлар сони 2 тани ташкил этиб, Жиззах шаҳрида жойлашган.

Жиззах вилоятида музейлар сони 1 та (6 та филиал)ни ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 2 тага кўпайди.

Жиззах вилоятида Маданий мерос объектлари сони 427 тани, шундан Жиззах шаҳри 32 та, Ш.Рашидов тумани 50 та, Ғаллаорол тумани 71 та, Бахмал тумани 68 та, Зомин тумани 109 та ва Фориш тумани 34 та тани ташкил этди.

Маданият марказлари сони 34 тани, шундан Жиззах шаҳри ва Зомин ҳамда Ғаллаорол туманиларида 3 тадан ташкил этди.

Истироҳат боғлари ва дам олиш марказлари сони 9 та, шундан Жиззах шаҳрида 3 та, Зоминда 1 тани ташкил этди.

Тиббиёт муассасаси сони 356 та, шундан Жиззах шаҳрида 131 та (койкалар сони – 2 440 та, қатнов (минг) – 1193,3), Зомин туманида 38 та (1063 та, 522,7) ва Ғаллаорол туманида 33 та (431 та, 645,9).

Вилоятда ҳар 10 минг кишига врачлар сони – 15,2 та), шундан юқори кўрсаткичлар Дўстлик туманида 12,3 , Мирзачўлда 11,7 ва Форишда 11,3.

Саибов Фаррух Фарходович

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар