2022 йил 1 июль ҳолатига Жиззах вилоятидаги меҳнат ресурслари сони 788 910 кишини, шундан иқтисодий фаол аҳоли сони 603 851 кишини, иқтисодий нофаол аҳоли сони эса 185 059 кишини ташкил этган. Иқтисодий фаол аҳолининг 91%, яъни 547 985 киши иш билан банд бўлган.
Иқтисодий фаол аҳолининг 9,3%, яъни 55 866 киши ишсиз бўлган.
Расмий секторда банд аҳоли сони 205 871 кишини ёки иқтисодий фаол аҳолининг 34%ни ташкил этган.
Норасмий секторда банд аҳоли сони 289 819 кишини ёки иқтисодий фаол аҳолининг 48%ни ташкил этган.
Яратилган иш ўринлари сони 104 318 тани ёки иқтисодий фаол аҳолининг 17%ни ташкил этган.
Кичик бизнесда банд аҳоли сони 28 328 кишини ёки яратилган иш ўринларининг 27,1%ни ташкил этган.
Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи кўрсаткичини шаҳар ва туманлар бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг юқори миқдори Жиззах шаҳрида 3 512,9 минг сўмни, вилоятдаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 127,8%ни ташкил этган ва вилоятдаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан кам миқдорни ташкил этмоқда. Зафаробод туманида 2 657,2 минг сўмни (96,7%), Бахмал туманида 2 617,6 минг сўмни (95,3%) ва Зарбдор туманида 2 584,8 минг сўмни (94,1%) ташкил этиб, вилоятдаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан кам миқдорни ташкил этмоқда.
Изоҳ қолдириш