Дастлабки маълумотларга кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида вилоятда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 9089,5 млрд.сўмни шу жумладан, деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар – – 8 848,7 млрд. сўмни, ўрмон хўжалиги – 163,4 млрд. сўмни, балиқчилик хўжалиги – 77,4 млрд. сўмни ташкил қилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръатлари 103,6% ни (8-ўрин), республикадаги улуши 5,9% ни (10-ўрин) ташкил этди.
Энг юқори ўсиш суръатлари Зафаробод (117,2%), Пахтакор (108,4%) ва Зомин (105,2%) туманларида қайд этилди.
ЯҲМ таркибидаги қишлоқ хўжалиги улуши 40,2% ни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 пунктга камайган.
Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 6 128 минг сўмни (3-ўрин) ташкил этди.
Аҳоли жон бошига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари энг юқори кўрсаткичлари Дўстлик (11 251 минг сўм), Зафаробод (10 222 минг сўм) ва Мирзачўл (9 768 минг сўм) туманларида, энг паст кўрсаткичлар Жиззах шаҳри (999 минг сўм) ва Шароф Рашидов (4 400минг.сўм) туманларида қайд этилди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажмининг 73,9% деҳқон ва томорқа хўжаликларида, 21,5% фермер хўжаликларида ҳамда 4,6% қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар томонидан етиштирилди. Соҳада кичик бизнес улуши 0,4 фоиз пунктига камайиб 98,4% ни ташкил этди.
Изоҳ қолдириш