2023 йил январь-март ҳолатига Жиззах вилояти тармоқлар кесимида ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти 7 853,9 минг сўм, Ахборот ва алоқа 6 553,3 минг сўм, Ташиш ва сақлаш 4 735,2 минг сўм, Қурилиш 3 600,5 минг сўм ва Саноат 3 316,6 минг сўмни ташкил этиб, энг паст кўрсаткичлар Савдо 2 305,2 минг сўм, Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳаси 2 760,1 минг сўм, Таълим 2 784,4 минг сўмни ташкил этди.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг баланд кўрсаткичи – қурилиш соҳасига тўғри келиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш даражаси 187,7%ни ташкил этди.
Ахборот ва алоқа соҳаси 154,2%, ташиш ва сақлаш 153,7%, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш 121,2%, саноат 119,9%, таълим 115,5% га ўсганлигини кўриш мумкин.
Саноатнинг асосий тармоқлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш (5 347,7 минг сўм), ишлаб чиқариш саноати (2 943,4), тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш тармоғи (2 398,9)да кузатилди.
Саноат иқтисодий фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Зафаробод (6 300,2 минг сўм), Фориш (3 689,4) Зарбдор (3 675,0), Жиззах шаҳрида (3 376,5) кузатилди.
Қурилиш фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Зомин (5 016,6 минг сўм), Мирзачўл (3 423,7), Жиззах шаҳри (2 570,0) ҳамда Ғаллаорол (2 100,0) туманида қайд этилди.
Савдо фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Бахмал (2 707,8 минг сўм), Ш.Рашидов (2 432,8) ҳамда Жиззах шаҳрида (2 200,7) қайд этилди.
Ташиш ва сақлаш иқтисодий фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Ғаллаорол тумани (8 682,3) ва Жиззах шаҳрида (2 076,6) кузатилди.
Ахборот ва алоқа фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Жиззах шаҳри (6 882,3 минг сўм), Фориш (3 193,9), Ғаллаорол (2 806,5) ҳамда Зарбдор ва Арнасой (2 500,0) туманларида кузатилди.
Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Янгиобод (7 929,6), Жиззах шаҳри (7 919,2) ҳамда Дўстлик (3 130,9) туманида қайд этилди.
Таълим соҳаси бўйича бир қатор туманларда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг вилоят ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан юқори кўрсаткичи Жиззах шаҳри (3 752,6 минг сўм), Зарбдор (3 147,5), Бахмал (2 796,3) туманида кузатилди.
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳаси бўйича бир қатор туманларда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг вилоят ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан юқори кўрсаткичи Жиззах шаҳри (3 041,3 минг сўм), Зафаробод (3 034,4), Мирзачўл (3 032,3) туманида кузатилди. Шу билан бир қаторда, вилоятнинг баъзи туманлари таълим соҳасидаги ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи кўрсаткичи вилоят даражасидан паст бўлди. Бахмал (2 215,1 минг сўм), Фориш (2 254,9) ҳамда Янгиобод (2 421,4) туманларида қайд этилди.
Изоҳ қолдириш