Инфографика: 2022 йилда Жиззах вилоятининг ташқи савдо айланмаси кўрсаткичи

Инфографика: 2022 йилда Жиззах вилоятининг ташқи савдо айланмаси кўрсаткичи

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жиззах филиали томонидан 2022 йил давомида Жиззах вилоятининг ташқи савдо айланмаси бўйича таҳлилий маълумот тайёрланди.

2022 йил давомида Жиззах вилоятининг ташқи савдо айланмаси 688 млн. доллар бўлиб, шундан 71 фоиз – 488,5 млн. доллар импорт ва 29 фоиз – 199,5 млн.доллар экспортга тўғри келади. Ҳисобот даврида -289 млн. доллар салбий сальдога эга бўлди.

Жиззах вилояти билан энг кўп ташқи савдо айланмаси 167,6 млн. доллар билан Жанубий Корея билан бўлиб, 167,5 млн.доллар импорт ва 0,1 млн долл. экспортни ташкил этди. Кейинги ўринларда Хитой (167,4 млн.долл.), Россия (107,5 млн.долл.), Туркия (78,5 млн.долл.) давлатлари туради.

2022 йил давомида ҳудудда саноат маҳсулотлари экспорти 97,7 млн. доллар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар экспорти 54,4 млн доллар, ҳар хил тайёр маҳсулотлар 21,4 млн. доллар, кимёвий моддалар ва маҳсулотлар экспорти 14,8 млн.доллар, ноозиқ-овқат маҳсулотлари экспорти 6,3 млн. долларни ташкил этди.

Ушбу даврда машина ва транспорт ускуналари импорти 351,3 млн. доллар, озиқ-овқат маҳсулотлари 47,7 млн. доллар, саноат маҳсулотлари 36,3 млн. доллар, кимёвий моддалар ва маҳсулотлар 33,3 млн. доллар, ҳар хил тайёр маҳсулотлар 7,8 млн. долларни ташкил этди.

Вилоятда амалга оширилган экспортнинг 42,2 фоизи Жиззах шаҳри, 11 фоизи Зарбдор, 8,3 фоизи Пахтакор, 6,3 фоизи Дўстлик туманларидан амалга оширилди.

Импортнинг 37,3 фоизи Ғаллаорол туманига, 25,9 фоизи Жиззах шаҳрига тўғри келади.

Феруз Рахимов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар