Кейинги 5 йилликда энергия ресурслари ва табиий газ бозорлари эркинлаштирилиб, соҳага хусусий инвестициялар кенг жалб қилинади

Кейинги 5 йилликда энергия ресурслари ва табиий газ бозорлари эркинлаштирилиб, соҳага хусусий инвестициялар кенг жалб қилинади

«Янги Ўзбекистоннинг 2022−2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Президент фармони лойиҳасини ишлаб чиқилди.

Ҳужжат Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури асосида ишлаб чиқилган ва 14 январга қадар жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

Таклиф этилаётган Тараққиёт стратегиясининг учинчи устувор йўналиши — Миллий иқтисодиётни ривожлантириш, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида таъминлашда келгуси 5 йилда амалга ошириш режалаштирилган макроиқтисодий кўрсаткичлар қайд этилган. Бунда 36 йўналиш мақсад қилинган.

Иккинчи мақсад, миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш ва ялпи ички маҳсулотда саноат улушини оширишга қаратилган саноат сиёсатини давом эттириб, саноат маҳсулотлари ҳажмини 1,4 баробарга ошириш.

Саноатнинг етакчи тармоқлари ва иқтисодиётни янада либераллаштириш ҳамда трансформация жараёнлари якунланади.

Бунда:

  • Машинасозлик, кимё, нефть-газ, энергетика, кон-металлургия, транспорт каби тармоқлардаги 23 та йирик корхона халқаро кредит рейтингларини олиш орқали ички ва ташқи молиявий бозорларга мустақил чиқиб, инвестиция лойиҳалари учун ўзи маблағ жалб қилишини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилади.
  • Энергетика соҳасида трансформация жараёнлари жадаллаштирилади.
  • Нефт-газ соҳасида трансформация жараёнларини жадаллаштириш орқали табиий газ таъминотида бозор механизмлари жорий этилади.
  • “Ўзбекистон темир йўллари” АЖда трансформация жараёнларини жадаллаштирилади.
  • Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликда 2022 йилда “Фарғонаазот” АЖ ва “Деҳқонобод калий заводи” АЖни хусусийлаштирилади.

Шунингдек, энергия ресурслари ва табиий газ бозорлари эркинлаштириб, соҳага хусусий инвестициялар кенг жалб қилинади ҳамда эҳтиёжманд аҳолини ҳимоя қилиш учун ижтимоий истеъмол нормаларини киритилади.

Бундан ташқари, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига нефть-газ маҳсулотлари узлуксиз етказиб берилади.

Қолаверса, мисни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш орқали юқори қийматли 8 млрд АҚШ долларлик тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, уларнинг ҳажми 2 баробарга кўпайтирилиши режалаштирилган.

Металлургия соҳасида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ишлаб чиқариш ҳажмларини олтин ва кумуш бўйича мос равишда 26 ва 42 фоизга, мис ва қора металл маҳсулоти бўйича 2 баробарга ошириш мақсад қилинган.

Кимё ва газ-кимёси соҳаларини ривожлантириш ва табиий газни қайта ишлаш даражасини 8 фоиздан 20 фоизга етказиш орқали кимё саноатида 2 млрд АҚШ долларлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши кўзланган.

Автомобил саноатида кооперацияни янада ривожлантириш орқали ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 баробарга, экспорт ҳажмини 2 баробарга кўпайтириб, маҳаллийлаштириш даражаси оширилади.

Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажми эса 2 баробарга кўпайтирилади.

Шунингдек, тўқимачилик саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2 баробарга (13,0 млрд АҚШ доллари) кўпайтириш ва меҳнат унумдорлигини 3 баробарга (20 минг доллар) ошириш ражалаштирилган.

Чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш орқали ишлаб чиқариш ҳажмини 3,2 баробарга кўпайтириш мақсад қилинган.

Фармацевтика саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 3 баробар кўпайтириш орқали маҳаллий бозорни таъминлаш даражаси 80 фоизга етказилади.

Электротехника саноатида юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 2 бараварга ва экспортини 3 бараварга ошириш кўзланмоқда.

Озиқ-овқат хом ашё базасини кенгайтириш ва органик маҳсулотлар ҳажмини босқичма-босқич ошириш дастури ишлаб чиқилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар