Навоий вилоятининг 2022 йил 1-чоракдаги макроиқтисодий кўрсаткичлари

Навоий вилоятининг 2022 йил 1-чоракдаги макроиқтисодий кўрсаткичлари

2022 йил январь-март ойларида Навоий вилоятининг ЯҲМ ҳажми 14 707,2 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106,2%га ўсган. Шунингдек, ЯИМ таркибида вилоятнинг ҳиссаси 9,0%ни ташкил этган.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ ҳажми эса 14 193,4 минг сўмни ташкил қилиб, 104,0%га ошган.

Ҳудуд иқтисодиётининг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми ЯҲМнинг 97,8%ини ташкил этган бўлса, маҳсулотларга соф солиқлар эса 2,2%ини ташкил этган.

ЯҲМнинг таркибида саноат улуши қурилишни қўшган ҳолда 79,6% (2020 йилда 79,7%), қишлоқ хўжалиги улуши 7,5% (2020 йилда 7,5%) ва хизмат кўрсатиш улуши 2,9% (2020 йилда 2,9%) ни ташкил қилган.

ЯИМда вилоят ҳиссаси 9,0%ни ташкил этиб, ҳуддудлар ичида 3-ўрин, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича 17,7%ни ташкил этиб, 3- ўрин, асосий капиталга инвестициялар киритишда 6,9%ни ташкил этиб, 6-ўринни эгаллаган.

Вилоят аҳоли жон бошига асосий иқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаганда республика бўйича ўртача кўрсаткичларидан юқори. Жумладан, аҳоли жон бошига ЯҲМ ҳажми, саноат махсулотлари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича ҳудудлар ичида 1-ўрин, асосий капиталга инвестициялар киритиш, кўрсатилган бозор хизматлари ва чакана савда айланмаси соҳалари бўйича 3-ўриндалиги аҳамиятлидир.

Ардашер Муртазаев

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Самарқанд филиали ходими


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар