Коронавирус юқтирган беморларнинг икки нафари оғир аҳволда

Коронавирус юқтирган беморларнинг икки нафари оғир аҳволда

Айни пайтда коронавирус инфекцияси қайд этилган ҳолатлар сони 390 нафарни ташкил этмоқда. Беморларнинг 188 нафари эркак, 202 нафари аёллардир.

Ёш жиҳатдан:

  • 0-9 ёшгача – 10 нафар (2,6%);
  • 10-19 ёшгача – 15 нафар (3,8%);
  • 20-29 ёшгача – 59 нафар (15,1%);
  • 30-39 ёшгача – 111 нафар (28,5%);
  • 40-49 ёшгача – 123 нафар (31,5%);
  • 50-59 ёшгача – 48 нафар (12,3%);
  • 60-69 ёшгача – 17 (4,4%);
  • 70-79 ёшгача – 6 (1,5%);
  • 80 ёшдан юқори бўлганлар 1 нафар (0,3%)ни ташкил этмоқда.

Айни пайтда:

  • Тошкент шаҳрида 170;
  • Қорақалпоғистон Республикасида 2;
  • Андижон вилоятида 61;
  • Бухоро вилоятида 19;
  • Наманган вилоятида 48;
  • Фарғона вилоятида 64;
  • Хоразм вилоятида 18;
  • Қашқадарё вилоятида 6;
  • Навоий вилоятида 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор даволанмоқда.

Беморларга тиббиёт ходимлари томонидан халқаро стандартлар асосида даво муолажалари олиб борилмоқда.

Беморларнинг 31 нафарида пневмония кузатилмоқда. Шундан 9 нафарининг аҳволи нисбатан оғир, 2 нафарининг аҳволи эса ўта оғир баҳоланмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар