Маҳаллалар «қизил», «сариқ», «яшил» тоифаларга ажратилмоқда

Маҳаллалар «қизил», «сариқ», «яшил» тоифаларга ажратилмоқда

Ҳудудларда ҳуқуқбузарлик содир этилишига қараб, маҳаллалар «қизил», «сариқ», «яшил» тоифаларга ажратилмоқда. Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бўлим бошлиғи Баҳриддин Султонов маълум қилди:

«Ҳуқуқбузарликлар асосан ижтимоий қатламга мансуб аҳоли, яъни руҳий ҳолати бузилган, алкоголизм, гиёҳвандликка мубтало бўлган шахсларнинг оиладаги яшаш тарзи ёки оилавий муҳитда юзага келадиган низоли ҳолатлар билан боғлиқ.

Бундай низоли ҳолатларга нималар киради? Эр, хотин ёки оиланинг бошқа бир аъзоси ўртасида фуқаролик тартибидаги масалаларнинг, масалан мол-мулкка бўлган ҳуқуқларнинг доимий равишда ва ўз вақтида ҳал этилмаслиги натижасида ўзаро келишмовчиликлар пайдо бўлади.

Шу боис аҳолининг ижтимоий ҳолатини яхшилаш борасида мутасадди идоралар билан тегишли профилактик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»нинг юритилиши назорат қилинмоқда.

Энг оғир ва низоли вазиятларнинг ҳуқуқбузарликка айланишига йўл қўймаслик учун буни маҳаллаларнинг ўзидаёқ бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқбузарликларни «маҳаллабай» тарзда «қизил», «сариқ», «яшил» тоифаларга ажратиш — манзилли профилактикани қайси ҳудуддан бошлаш кераклигига ойдинлик киритади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар