"Сариқ" ва "Яшил" тоифага киритилган ҳудудларда 22 майдан бошлаб нималарга рухсат берилади?

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 22 майидан бошлаб:

  • очиқ сайилгоҳ,
  • музей,
  • санъат галереялари

фаолиятини йўлга қўйишга Республика махсус комиссиясининг қарорларига мувофиқ:

  • “Сариқ“ ва “Яшил“ тоифага киритилган ҳудудларда рухсат берилади.

Ўйингоҳ ва овқатланиш шохобчалари бундан мустасно.

Бунда, коронавирус инфекцияси иккинчи тўлқинини олдини олиш мақсадида ушбу масканларга кириш жойларида мажбурий равишда барча ташриф буюрувчиларни тана ҳароратларини ўлчанган ҳолда киритилиши (тепловизор ёки пирометр), шахсий ҳимоя воситаларида бўлишлари (ниқоб), шунингдек, ташриф буюрувчилар 2 метрлик ижтимоий масофани сақлашлари талаб этилади.

Бундан ташқари, ушбу масканларда ташриф буюрувчилар уч кишидан кўп бўлиб тўпланишларини олдини олиш бўйича мазкур сайилгоҳ, кўнгил очар маскан ва музейлар раҳбарияти зиммасига юклатилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар