Абитуриентларга 2021 йил учун тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди

Абитуриентларга 2021 йил учун тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди

2020-2021-ўқув йилида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар мактабларида қўлланилаётган дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар рўйхати Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинди.

Давлат тест маркази матбуот хизматининг хабар қилишича, Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитилаётган умумтаълим фанлари бўйича сайтда келтирилган адабиётлар рўйхати Давлат тест марказининг Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларига қилган мурожаатига жавобан мазкур вазирликлардан келган хатлар асосида шакллантирилган.

Дарсликлар рўйхатини ушбу манзил орқали тегишли фан ва тилни танлаган ҳолда олишингиз мумкин.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар