Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида” 2020 йил 3 декабрдаги Фармонига мувофиқ, 20 март — шанба куни барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъий назар дам олиш куни ҳисобланади.

Шу муносабат билан, 2021 йил 20 март куни 2020-2021 ўқув йилининг баҳорги таътилининг биринчи куни ҳисобланади. Баҳорги таътил 20 мартдан-28 мартгача давом этади. 2021 йил 29 мартдан ўқув йилининг 4-чораги бошланади.

2021 йил 20 март куни юқори синфларга белгиланган дарс соатлари 4-чоракда тиғизлашган ҳолда ўтказилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар