Марказий банк жорий йилда жисмоний шахсларга қанча кредит берилгани ҳақида маълумот берди

Марказий банк жорий йилда жисмоний шахсларга қанча кредит берилгани ҳақида маълумот берди

2020 йил 5 ойи давомида тижорат банклари томонидан 23 438 нафар жисмоний шахсларга 3,5 трлн. сўм миқдорида (2019 йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 трлн. сўмга кўп) ипотека кредитлари ажратилган. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилди.


Мазкур давр мобайнида ажратилган ипотека кредитлари
:

  • Тошкент шаҳрида 1 683,7 млрд. сўм (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 369,3 млрд. сўмга кўп);
  • Самарқанд вилоятида 304,5 млрд. сўм (218,2 млрд. сўмга кўп);
  • Сурхондарё вилоятида 196,0 млрд. сўм (87,1 млрд. сўмга кўп);
  • Жиззах вилоятида 148,3 млрд. сўм (37,3 млрд. сўмга кўп);
  • Сирдарё вилоятида 104,3 млрд. сўмни (23,8 млрд. сўмга кўп) ташкил этиб, энг юқори ўсиш кўрсаткичлари қайд этилди.

Шунингдек, ипотека кредитлари таркибида имтиёзли асосда (қайта молиялаш ставкаси доирасида) ажратилган кредитлар улуши 57,6 фоизни (2,04 трлн. сўм), бозор фоизларида ажратилган кредитлар улуши эса 42,4 фоизни (1,5 трлн. сўм) ташкил қилади.

2020 йилнинг 5 ойи мобайнида янги тартиб асосида 828 нафар фуқароларга умумий қиймати 159,6 млрд. сўм миқдоридаги ипотека кредитлари ажратилди.

Ипотека кредитларининг:

  • 92,1 млрд. сўми (57,7 фоизи) 2 хонали квартира;
  • 67,5 млрд. сўми эса (42,3 фоизи) 3 ва ундан кўп хонали квартираларни сотиб олиш учун берилган.

Ажратилган мазкур ипотека кредитларининг энг юқори ҳажми:

  • 24,3 млрд. сўми (15,2 фоизи) Фарғона вилояти;
  • 23,0 млрд. сўми (14,4 фоизи) Навоий вилояти;
  • 21,6 млрд. сўми (13,5 фоизи) Тошкент шаҳри;
  • 21,0 млрд. сўми (13,1 фоизи) Сурхондарё вилояти ҳиссасига тўғри келмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар