Ўзбекистонда илк электрон пуллар тизими рўйхатга олинди

Ўзбекистонда илк электрон пуллар тизими рўйхатга олинди

“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон пулларнинг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари” талабларига мувофиқ, тўлов ташкилоти лицензиясига эга бўлган “Brio Group” МЧЖ “OSON” электрон пуллар тизимининг оператори сифатида ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Мазкур электрон пуллар тизимининг эмитенти бўлиб “Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банки ҳисобланади.

Электрон пуллар тизими тўғрисидаги маълумот жорий йилнинг 16 июнь куни Марказий банкнинг Электрон пуллар тизими реестрига киритилганлиги маълум қилинади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар