Таҳлил натижаларига кўра, 2022 йилнинг январ-сентябр ойлари мобайнида Наманган вилоятининг ташқи савдо айланмаси ҳажми $939,6 млн.ни шундан, экспорт $436,3 млн. ва импорт $503,3млн.ни ташкил қилиб, республикада ташқи савдо айланмаси улуши бўйича 5-ўринни эгаллаган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,9% (экспорт – 22,3%, импорт – 16,2%)га ўсишни кўрсатади.
МДҲ давлатлари билан товар ва хизматлар айланмаси - $502,2 млн.ни ва дунёнинг бошқа давлатлари билан $434,7 млн.ни ташкил қилган. Мамлакатлар кесимида қаралганда, Наманган вилоятининг асосий экспорт улуши Россия ($221 млн.), Қирғизистон ($51 млн.), Туркия ($ 35 млн.) ва Қозоғистон ($31 млн.) давлатлари хиссасига, импорт улуши эса Хитой ($ 185 млн.), Россия ($427 млн.), Қозоғистон ($46 млн.) ва Туркия ($39 млн.) давлатлари хиссасига тўғри келган. Юқоридаги келтирилган рақамлар шуни кўрсатадики, вилоятнинг савдо айланмаси 2021 йилнинг шу даврига нисбатан, МДҲ давлатлари билан 48%га, бошқа давлатлар билан 45%га ўсишга эришилган.
Вилоятнинг асосий экспорт махсулотлари таркибини саноат махсулотлари (55%), хар ҳил тайёр махсулотлар (21,5%), озиқ-овқат ва тирик ҳайвонлар (15,5%), ташкил этган. Машиналар ва транспорт асбоб ускуналари (33,9%), саноат товарлари (23.2%), озиқ-овқат ва тирик ҳайвонлар (7,2%) импортнинг асосий қисмини ташкил қилган.
Изоҳ қолдириш