Наманган вилоятининг 2023 йил январ-март ойлари бўйича ташқи иқтисодий фаолияти кўрсаткичлари таҳлил қилинди

Наманган вилоятининг 2023 йил январ-март ойлари бўйича ташқи иқтисодий фаолияти кўрсаткичлари таҳлил қилинди

Таҳлил натижаларига кўра, 2023 йилнинг I чорагида Наманган вилоятининг ташқи савдо айланмаси ҳажми $310 млн.ни шундан, экспорт хажми $130 млн. (товарлар - $125 млн. , хизматлар - $5 млн.) ва импорт хажми $180 млн. (товарлар - $180 млн. , хизматлар - $0 млн.) ни ташкил қилган. Бу кўрсткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,2% (экспорт – 2,4%, импорт – 3,7%)га ўсганини кўрсатади.

Хозирги кунда, Наманган вилояти дунёнинг 74 дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. 2023 йил январ-март ойларида МДҲ давлатлари билан товар ва хизматлар айланмаси - $151 млн.ни (48,8%) ва дунёнинг бошқа давлатлари билан $158 млн.ни (51,2%) ташкил қилган. Мамлакатлар кесимида қаралганда, асосий экспорт улуши Россия ($79 млн.), Қозоғистон ($11 млн.), Хитой ($9 млн.) ва Қирғизистон ($7 млн.) давлатлари хиссасига, юқори импорт улуши эса Хитой ($55 млн.), Россия ($22 млн.), Туркия ($18 млн.) ва Қозоғистон ($16 млн.) давлатлари хиссасига тўғри келган. Юқоридаги келтирилган рақамлар шуни кўрсатадики, вилоятнинг ташқи савдо айланмаси 2022 йилнинг мос даврига нисбатан, МДҲ давлатлари билан 5.5%га ўсган, бошқа давлатлар билан эса 0.6%га ўсган.

Вилоятнинг асосий экспортёрлари сони 2023 йил I чорагида 231 тага етиб, улар томонидан экспортга йўналтирилган махсулотларнинг асосий таркибини (қимматбахо металлардан ташқари) саноат махсулотлари (66,5%), хар ҳил тайёр махсулотлар (32,9%), озиқ-овқат ва тирик ҳайвонлар (14,5%) ташкил этган. Шунингдек, қиймати $99 млн.ли 56 турдаги тўқимачилик махсулоти дунёнинг 21 та давлатига экспорт қилинган (умумий экспортнинг 76,5%). Машиналар ва транспорт асбоб ускуналари (31,3%), саноат товарлари (23,5%), озиқ-овқат ва тирик ҳайвонлар (16,9%) импортнинг асосий қисмини ташкил қилган.

Баҳодир Холмирзаев
Иқтисодий ислоҳотлар ва тадқиқотлар маркази
Наманган филиали етакчи илмий ҳодими
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар