2021 йилда вилоятда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми жорий нархларда 13 302,4 млрд.сўм (2020 йилга нисбатан 102,9%)ни ташкил қилган.Вилоят ўтган йили асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми бўйича республикада 7-ўринни эгаллаган.
Вилоятдаги асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажмини туманлар миқёсида таҳлил қилсак, Наманган шаҳри (5416,93 млрд.сўм), Чуст (1188,67 млрд.сўм), Наманган (1170,65 млрд.сўм), Тўрақўрғон (1099,88 млрд.сўм) туманлари юқори кўрсаткични ташкил қилган.
Уйчи (454,26 млрд.сўм), Норин (399,98 млрд.сўм), Мингбулоқ (354,88 млрд.сўм) туманлари асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми бўйича паст кўрсаткични ташкил қилган.
Аҳоли асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми вилоятда ўртача қиймати 4588,1 минг сўмни ташкил қилган. Наманган шаҳри (8295,4 минг сўм) ва Наманган туманида (6439,2 минг сўм) аҳоли жон бошига ҳисобланган асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми юқори кўрсаткични ташкил қилган.
Чортоқ (2658,0 минг сўм), Норин (2385,1 минг сўм), Уйчи (2069,5 минг сўм) туманларида аҳоли жон бошига ҳисобланган асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми нисбатан паст кўрсаткични ташкил қилган.
Молиялаштириш манбалари бўйича асосий капиталга ўзлаштирилган инвестицияларнинг асосий қисмини қабул қилинган маблағлар (61,6%) ташкил этган. Корхоналар ва аҳолининг ўз воситаларининг асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялардаги улуши 38,4%га тенг. Қабул қилинган маблағлар таркибида чет эл инвестициялари ва кредитлари (30,3%), банкларнинг кредитлари ва бошқа қарз маблағлари (15,4%) ва давлат бюджети (7,1%) маблағлари мавжуд.
Шоирахон Нурдинова
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Изоҳ қолдириш