Назорат инспектори автотранспорт ҳайдовчисидан нималарни талаб қилиш ваколатига эга?

Назорат инспектори автотранспорт ҳайдовчисидан нималарни талаб қилиш ваколатига эга?

Назорат инспектори автотранспорт ҳайдовчисидан нималарни талаб қилиш ваколатига эга? АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Транспорт вазирлиги инспекторларининг қандай ваколатга эгаликлари ҳақида маълумот берилди.

  • автотранспорт воситасининг олдига келиши, фамилиясини, лавозимини айтиб ҳайдовчига ўзини таништириши, ҳайдовчининг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши;
  • ҳайдовчиларга уларнинг ҳуқуқларини тушунтириши;
  • шахснинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига қатъий риоя қилиши, ўз хизмат вазифасини аниқ бажариши, ҳайдовчига нисбатан маданиятли муомалада бўлиши лозим;
  • инспектор автотранспорт воситасининг лицензия карточкасини кўздан кечиради;
  • Назоратни амалга оширишда лицензия карточкаси мавжуд бўлмаган тақдирда, инспектор томонидан тегишли баённома тузади.

Ўзбекистон ҳудудида халқаро автомобилларда ташувларни амалга ошириш шартларига риоя этилишини назорат қилишда инспектор томонидан қуйидагилар текширилади:

- йўловчилар, багаж ва юкларни мунтазам ва номунтазам ташиш учун рухсат берувчи ҳужжатлар;

- ҳаракат жадвалига риоя қилинишини;

- номунтазам халқаро автомобилда йўловчилар ва багаж ташишларда йўловчилар рўйхати мавжудлигини;

- Ўзбекистон ҳудудида хорижий давлатларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларида йўловчилар, багаж ёки юкларни ташиш, шу жумладан Ўзбекистон ҳудудига вақтинчалик келтирилган хорижий давлатлар автотранспорт воситаларида ташишларни (каботаж ташишларни) амалга оширишда халқаро шартномалар шартларига риоя этилишини;

- хорижий давлатларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига белгиланган ўтиш пунктлари орқали кириб келганлигини.

Шунингдек, Низомда талаблар бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши белгилаб қўйилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар