Ноябрь ойида Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги кўрсаткичи мўътадил даражада ошди

Ноябрь ойида Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги кўрсаткичи мўътадил даражада ошди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2020 йил ноябрь ойида қуйидагиларни ташкил этди:

  • 2020 йил октябрь ойига нисбатан – 1019 бирликни (ўсиш – 1,9%);
  • 2019 йилнинг октябрь ойига нисбатан – 886 бирликни (пасайиш – 11,4%).

Ўзбекистонда жорий йилнинг ноябрь ойида ишбилармонлик фаоллиги мўътадил даражада ошди. Ушбу ўсиш хўжалик юритувчи субъектларнинг банк операциялари бўйича компонентнинг, шунингдек товар белгилари бўйича компонентнинг кескин ошганлиги билан изоҳланади.

1-расм. 2020 йилнинг ноябрь ойида ИФИ ўтган ойга нисбатан 1,9 фоизга ошган.

Компонентлар даражасида ўзгаришлар бўлган

2020 йилнинг октябрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 1,9 фоизга ошиб, 1019 бирликни ташкил этиши қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опрерациялар сони 1,1 фоизга ошган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 1,1 фоизга ошган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 0,3 фоизга камайган;
  • товар белгилари бўйича компонент 47,0 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида Қорақалпоғистон Республикаси энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2020 йил ноябрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси Тошкент вилояти (- 5,6%)дан ташқари республиканинг барча ҳудудларида ўтган ойга нисбатан ўсиш кузатилган. Қорақалпоғистон Республикаси (46,3%), Сирдарё (40,3%), Қашқадарё (39,7%), Бухоро (39,2%) ва Сурхондарё (36,4%) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2-расм).

2-расм. 2020 йил ноябрь ойида ҳудудлар кесимида ишбилармонлик фаоллиги индекси

Ишбилармонлик фаоллиги индексининг ўтган ойга нисбатан мўътадил даражадаги ўсишига қарамасдан, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг ноябрь ойига нисбатан охирги 5 ой ичида қайта тиклана олмаяпти ва 11,4 фоизга камайиш кузатилган.

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2020 йил ноябрь ойида банклараро тўлов операциялари сони 4 280,3 минг тани ташкил этди ва октябрь ойига нисбатан 47,6 минг транзакцияга (1,1%) ошган. Шунингдек, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26,8 фоизга сезиларли даражада камайиб кетган.

Банклараро тўлов операциялари сони 8 та ҳудудда ошган

2020 йил ноябрда республиканинг 8 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, сезиларли даражадаги ўсиш Қорақалпоғистон Республикаси (7,7%), Фарғона (5,2%) ва Наманган (4,8%) вилоятларида кузатилган. 6 та ҳудуддан сезиларли даражадаги пасайиш Жиззах (-6,4%), Бухоро (-2,9%) ва Сурхондарё (-2,5%) вилоятларида кузатилди.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2020 йилнинг ноябрь ойида ИФИнинг биржа компоненти 0,9970 бирликни ташкил этди ва ўтган ойга нисбатан 0,3 фоизга пасайди. Ушбу компонентнинг пасайиши ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарлар ўртача жисмоний ҳажмининг 4,9 фоизга камайиши билан изоҳланади.

Ноябрь ойи натижаларига кўра Республика товар-хом ашё биржасида 31 363 та битим имзоланган бўлиб, октябрь ойига (30 086) нисбатан 1 277 та битимга (4,2 фоизга) ошган. Биржада товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2020 йил ноябрь ойида 3 763,7 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 4,8 фоизга пасайган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2020 йил ноябрь ойида 1,0113 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 1,1 фоизга ошганлигини кўрсатади.

2020 йил ноябрь ойида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони ўтган ойга нисбатан 6 248 тага кўпайиб, 510 258 тани (2020 йилнинг октябрь ойида 503 217 та) ташкил этди.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчилар сони 13 тага ошган

Ҳисобот даврида кичик корхоналар сони 405 019 тагача етиб, ўтган ойга нисбатан 6 248 тага ошган. Фермер хўжаликлари сони 101 493 тадан 102 273 тагача (780 тага) кўпайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 2 966 тани ташкил этиб, 2020 йил октябрь ойига нисбатан 13 тага ошган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2020 йил ноябрь ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 1,4699 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 46,9 фоизга ошган. Жорий йилнинг ноябрь ойида юридик шахслар томонидан 122 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ҳудудларда ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Ҳудудлар

ИФИ

Банклараро транзакциялар бўйича компонент

Товар-хом ашё биржаси бўйича компонент

Хўжалик субъектлари бўйича компонент

Товар белгилари бўйича компонент

Қорақалпоғистон

Республикаси

1463

1,0773

2,0000

1,0260

2,0000

Сирдарё вилояти

1403

1,0310

2,0000

1,0112

↓0,6667

Қашқадарё вилояти

1397

↓0,9788

2,0000

1,0200

1,0000

Бухоро вилояти

1392

↓0,9706

2,0000

1,0103

1,0000

Сурхондарё вилояти

1364

↓0,9751

2,0000

1,0113

↓0,0000

Жиззах вилояти

1351

↓0,9364

2,0000

1,0149

↓0,0000

Хоразм вилояти

1263

1,0088

1,5663

1,0137

2,0000

Навоий вилояти

1240

↓0,9897

1,6897

↓0,9910

↓0,0000

Самарқанд вилояти

1146

1,0005

1,1343

1,0087

4,0000

Фарғона вилояти

1023

1,0522

↓0,9633

1,0221

1,5000

Наманган вилояти

1020

1,0477

1,0035

1,0076

1,0000

Тошкент шаҳри

1014

1,0183

↓0,9764

1,0073

1,5085

Андижон вилояти

1007

1,0156

↓0,9955

1,0155

1,0000

Тошкент вилояти

944

↓0,9842

↓0,8775

1,0064

↓0,9000

Ҳудудларда ИФИ компонентларининг базис даврга (январь 2019й.) нисбатан ўзгариши

Ҳудудлар

ИФИ

Банклараро транзакциялар бўйича компонент

Товар-хом ашё биржаси бўйича компонент

Хўжалик субъектлари бўйича компонент

Товар белгилари бўйича компонент

Самарқанд вилояти

1467

↓0,8970

1,7904

1,4406

4,0000

Навоий вилояти

1420

↓0,8362

2,0000

1,4892

↓0,0000

Наманган вилояти

1382

↓0,7827

2,0000

1,3079

↓0,6667

Сирдарё вилояти

1380

↓0,6518

2,0000

1,3263

2,0000

Қорақалпоғистон

Республикаси

1370

↓0,7445

1,9133

1,2935

2,0000

Тошкент шаҳри

1365

1,0668

1,7432

1,2007

1,0114

Тошкент вилояти

1330

↓0,6909

2,0000

1,2407

↓0,5000

Сурхондарё вилояти

1325

↓0,7767

1,8371

1,4468

↓0,0000

Хоразм вилояти

1311

↓0,7563

1,7663

1,2714

2,0000

Қашқадарё вилояти

1214

↓0,6973

1,6885

1,2031

1,0000

Фарғона вилояти

1183

↓0,7746

1,3262

1,3245

3,0000

Бухоро вилояти

1156

↓0,7535

1,4174

1,3414

1,0000

Жиззах вилояти

1072

↓0,6789

1,2883

1,4485

↓0,0000

Андижон вилояти

948

↓0,6344

1,0237

1,1666

2,0000

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар