Олтин нархи рекорд даражага кўтарилди

Олтин нархи рекорд даражага кўтарилди

Олтин нархи 2,3 фоизга ошди ва 2013 йил апрелдаги рекорддан ошиб кетди. Ҳозирда унинг бир унцияси (31,1 грамм) 1588,13 долларга етди. Нарх кўтарилишига Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашиши сабаб бўлди, деб хабар бермоқда Bloomberg агентлиги.

Бошқа қимматбаҳо металлар нархи ҳам ошиб кетди. Палладийнинг бир унцияси баҳоси рекорд - 2030,28 долларга етди.

Кумуш нархи ҳам максимумни қайд этди ва бир унцияси 18,5081 долларни ташкил қилмоқда.

Агентликнинг ёзишича, Goldman Sachs таҳлилчилари олтин нархи нефт нархига нисбатан тезроқ ошишини кутишмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар