Оператор ва провайдерларга Интернет хизматлари учун тариф 36,1 фоизга арзонлаштирилди

Оператор ва провайдерларга Интернет хизматлари учун тариф 36,1 фоизга арзонлаштирилди

АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматов оператор ва провайдерларга Интернет хизматлари учун тариф 36,1 фоизга арзонлаштирилгани ҳақида маълум қилди:

«2020–2022 йилларда ҳудуд ва тармоқларни рақамли трансформация қилиш доирасида аҳоли пунктларини Интернет тармоғига улаш даражаси, шу жумладан кенг полосали уланиш портларини 2,5 миллионгача кўпайтириш, 20 минг километр оптик толали алоқа линияларини қуриш ва мобил алоқа тармоқларини ривожлантириш орқали, кенг полосали мобил алоқа қамров даражасини 95 фоизга етказиш белгиланди.

Бугунги кунда Халқаро Интернет тармоғига уланишнинг умумий ўтказувчанлик қобилияти 1 200 Гбит/с.ни ташкил этмоқда.

Оператор ва провайдерларга Интернет хизматлари учун тариф ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36,1 фоизга арзонлаштирилиб, 1 Мбит/с. учун 45,0 минг сўмни (4,3 долл.) ташкил этди».

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар