Овқат ва сувенир маҳсулотларини етказиб бериш хизматлари учун грантлар ажратилади

Овқат ва сувенир маҳсулотларини етказиб бериш хизматлари учун грантлар ажратилади

1 июнь куни “Тикланиш сари йўл” мавзусида туризмга оид халқаро онлайн-конференция бўлиб ўтди. Унда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов соҳа бўйича амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар бўйича маълумотлар берди, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

Жумладан, туризмни қўллаб-қувватлаш Фондининг субсидиялари ва грантлари қуйидагича ишлатилади:

  • туризм соҳасидаги инновацион бизнес ғоялар ва “стартап” лойиҳаларини амалга ошириш учун субсидиялар ажратиш (1,5 млрд. сўм миқдорида).

Миллий туроператорларга қуйидаги имкониятлар тақдим этилади:

  • ҳар бир чет эллик сайёҳ учун 15 АҚШ доллари миқдорида субсидия;
  • сотиб олинган темир йўл ва авиачипталар нархининг 30 фоизини қоплаш.

Хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш учун меҳмонхоналар харажатларини қоплаш:

  • 3 юлдузли меҳмонхона - ҳар бир хонага 5 миллион сўм;
  • 4 юлдузли меҳмонхона - ҳар бир хонага 10 миллион сўм;
  • 5 юлдузли меҳмонхона - бир хонага 15 миллион сўм;
  • овқатланишнинг тематик пунктлари, овқат ва сувенир маҳсулотларини етказиб бериш хизматлари учун лойиҳа қийматининг 30 фоиз миқдорида грантлар тақдим этилади;
  • янги туристик маҳсулотлар ва йўналишларни ишлаб чиқиш ва илгари суриш бўйича гидларга - 5 млн. сўм, туроператорларга - 10 млн. сўм миқдорида грант ажратилади.

Инқирозга қарши жамғарманинг умумий фонди 110 миллион АҚШ долларидан оширилди.

"Туризмни тиклашга қаратилган ушбу ва бошқа чора-тадбирлар 500 миллион АҚШ долларидан ошиқ туристик пул айланмаси ва 350 миллион АҚШ долларидан ортиқ қўшимча туристик хизматлар экспортининг вужудга келишига замин яратади", дейилади Kun.uz хабарида.

"Экономическое обозрение" журналига Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ушбу хабар нотўғри эканлиги, туризмни тиклашга қаратилган ушбу ва бошқа кўплаб мақсадли қўллаб-қувватлаш чоралари, шунингдек, туризм соҳаси фаолиятини қайта тиклаш натижасида йил охирига қадар 450 миллион долларлик туристик хизматларини экспорт қилиш имконияти яратилиши ҳақида маълум қилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар