Ўзбекистон аҳолиси 2020 йилда 940 минг тонна кўмир сотииб олган

Ўзбекистон аҳолиси 2020 йилда 940 минг тонна кўмир сотииб олган

«Ўзбеккўмир» АЖ директори ўринбосари Эркин Ёқубов АОКАдаги матбуот анжуманида 2020 йилда қанча кўмир ишлаб чиқарилган ва маҳсулотни сотиш ҳажми бўйича маълумот берди.

«Ўтган йили кон устини очиш ишлари 23,1 млн куб метр, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 113 фоизни ташкил қилди.

Кўмир қазиб олиш 3,9 млн тоннага, кўмир етказиб бериш 4,2 млн тоннага етди, жумладан:

▪️иссиқлик электр станцияларига — 2,8 млн тонна;
▪️аҳолига — 940 минг тонна;
▪️ижтимоий соҳа ташкилотларига — 412,8 минг тонна;
▪️иқтисодиётнинг реал секторига — 87,4 минг тонна.

2020 йил давомида корхонада саноат маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 791,9 млрд сўмни (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 119,3 фоизни);

Маҳсулот сотиш ҳажми 811,6 млрд сўм (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 123,4 фоизни);

Маҳсулот таннархини пасайтириш 70,5 млрд сўм (ёки 10,0 фоиз)ни ташкил этди», дейди Эркин Ёқубов.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар