Ўзбекистон Қозоғистонга 5 минг кишига мўлжалланган масжид қуриб бермоқда

Ўзбекистон Қозоғистонга 5 минг кишига мўлжалланган масжид қуриб бермоқда

Туркистонда 5 мингдан ортиқ кишига мўлжалланган улкан масжид қурилмоқда. Ўтган йили тамал тоши қўйилган масжид қўшни Ўзбекистоннинг Туркистонга тортиқ қилган туҳфасидир, деб хабар беради Kazinform.

"Дунёнинг энг яхши тажрибаларини ўзида мужассам этган меъморчилик обидасининг ички ва ташқи кўриниши шарқона услубда безатилади. Ноёб лойиҳа Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қўллаб-қувватланмоқда", дейилади хабарда.

Масжиднинг умумий майдони 5 минг квадрат метрни ташкил қилади. Масжиднинг ташқарисида 3 минг киши намоз ўқиши мумкин. Архитектура мажмуасида мусулмон маросимлари ўтказиладиган жойлар, конгресс зали, тўй саройи, 180 ўринли мадраса, кутубхона, ошхона, спорт майдончаси, 500 машинага мўлжалланган автопарк ва ажойиб фаввора бўлади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар