Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббусларини амалга ошириш доирасида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори О.Хакимов бошчилигидаги делегация Боку шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турибди.
Ташриф мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш учун мавжуд салоҳиятни ўрганиш мақсадида ташкил этилди.
Ташриф доирасида Марказ директори Обид Хакимов Озарбайжон давлат иқтисодиёт университети ректори, профессор Адалат Муродов билан учрашди. Учрашувда иқтисодий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик қилиш, тажриба алмашиш ва қўшма илмий лойиҳалар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш ва таълим соҳасидаги ташаббусларни ривожлантиришга қаратилган қўшма дастурлар яратиш имкониятларини ҳам кўриб чиқдилар. Учрашув иштирокчилари икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича белгиланган мақсадларга эришишда ахборот-таҳлилий ёрдам муҳимлигини таъкидладилар.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази делегацияси Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича мавжуд салоҳиятни таҳлил қилиш ва янги ташаббусларни ишлаб чиқишга қаратилган фаолиятини давом эттиради.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Изоҳ қолдириш