Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегаралар очилди

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегаралар очилди

1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги автойўл ўтказиш пунктларига нисбатан кириб-чиқиш бўйича чекловлар санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда бекор қилинди.

Ушбу ўзгаришлар доирасида қуйидаги тартиб жорий этилган:

  • охирги 14 кун Қирғизистонда бўлиб турган ёки сўнгги 72 соат давомидаги коронавирус инфекциясига ПЗР тест текширувининг манфий натижалари тўғрисида маълумотномаси мавжуд бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасига кириб келганда карантин назоратига олинмайди;
  • Қирғизистонга чиққан ҳамда фақатгина ушбу мамлакат ҳудудида бўлган Ўзбекистон фуқаролари республикага қайтиб киргандан сўнг карантин назоратига олинмайди;
  • қолган барча вазиятларда Ўзбекистонга кириб келувчи шахслар ўрнатилган тартибда карантин назоратига олинади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар