Ўзбекистон ва Россия ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини янада оширишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ва Россия ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини янада оширишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ва Россия яқин келажакда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларгача оширишлари мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов Москвага хизмат сафари чоғида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди.

Москвада Умрзоқов Россия Бош вазирнинг ўринбосари Алексей Оверчук, саноат ва савдо вазири Дмитрий Мантуров ва иқтисодий тараққиёт вазири Михаил Решетников билан учрашди.

2019 йилда ўзаро савдо ҳажми 6,63 миллиард долларни ташкил этди ва бир йил олдингига нисбатан 15,6 фоизга ўсди. Ўтган йили Ўзбекистонга 1,3 миллиард доллар (шундан тўғридан-тўғри - 650 миллион доллар) рус сармояси киритилган, 2020 йилнинг биринчи чорагида эса - 329,5 миллион доллар инвестиция қилинган, 2020 йил якунларига кўра 1,5 миллиард долларлик Россия сармояси ўзлаштирилиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, инвестиция соҳасида шериклик, савдо айланмасини кўпайтириш ва маданий-гуманитар ҳамкорликни фаоллаштиришнинг самарали механизми сифатида минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида урғу беришга келишиб олинди. Шу нуқтаи назардан, Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган II Минтақалараро ҳамкорлик форуми ва «Made in Uzbekistan» Миллий маҳсулотлар кўргазмасига биргаликда тайёргарлик кўриш доирасида ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар