Ўзбекистон яна бир уяли алоқа операторига эга бўлди

Ўзбекистон яна бир уяли алоқа операторига эга бўлди

2020 йилнинг август ойида Humans Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожланитириш вазирлигидан АА 0007069 - сонли лицензияни олди. 19 августдан 15 сентябрга қадар компания SIM-карта ва банк карталарига олдиндан буюртма олишни бошлайди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Humans компанияси икки ойлик фаолияти якунлари ва яқин келажакдаги режаларини эълон қилди. Эълон қилинган янги маҳсулотлар қаторидан мобил алоқа оператори хизмати, банк картаси ҳамда маҳсулотлар ва хизматларнинг онлайн витринаси ўрин олган. Компания, шунингдек, ўзининг ҳар бир содиқ мижозига 15 минг сўм миқдорида кэшбэк тақдим этди.

“Аввалом бор, Humansнинг Ўзбекистондаги мавқеига аниқлик киритмоқчиман. Биз - бешинчи уяли алоқа операторимиз. Компания ўз фаоиятини бошлаш учун барча рухсатномаларни (лицензиялар) қўлга киритди. Биз Ўзбекистонда мобил алоқа айнан қандай бўлиши билан боғлиқ тасаввурни бутунлай ўзгартирамиз. Сиз ўзингизга қанча трафик кераклигини ўзингиз белгилашингиз мумкин: кам дақиқа, аммо кўп гигабайт ёки аксинча, кўп дақика ва кам гигабайт. Сиз трафик пакетидан бутунлай воз кечишингиз мумкин ёки аксинча, уч, ўн ва ўттиз кунга чексиз трафикни улаш имкогнига эга бўласиз. Шунингдек, биз фойдаланувчиларимизга мессенжерлар, ижтимоий тармоқлар, мусиқа иловалари ва видео-сервисларига чексиз киришни сотиб олиш имконини берамиз. Масалан, 25 минг сўм эвазига бир ойга чексиз Инстаграм ва чексиз YouTubeни улаш мумкин бўлади.

Афсуски, карантин чекловлари ва офиснинг масофавий ишлаш тартиби лойиҳанинг муддатида ишга туширилишига таъсир қилди. Шу боис, Humans пулли уяли алоқа оператори хизматлари ва банк карталаридан фойдаланиш сентябрь ойида бошланади. 15 сентябрьга қадар олдиндан буюртма беришни қўллаган ҳар бир мижоз учун депозит эвазига чексиз алоқа тақдим этилади. Хизматни улаганлар эса, уларнинг депозитида 300 минг сўмдан кам бўлмаган маблағ эвазига бир ой давомида чексиз ва текин алоқадан фойдаланиш имконини қўлга киритадилар,” – дейди, Humans асосчиси ва раҳбари Владимир Добрынин.

Humans SIM-картлари ва банк карталари учун олдиндан буюртма бериш 19 августдан бошланади. Танлаш ва буюртма беришни HUMANS.uz иловаси ёки сайт орқали амалга ошириш мумкин.

Humans банк картаси - VISA тўлов тизими ҳисобида ўзбек сўми мавжуд бўлган карта туридир. Ушбу карта нафақат Ўзбекистоннинг барча дўконларида, балки хорижда ҳам тўловларни амалга ошириш учун қабул қилинади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар