Ўзбекистонда электромобиллар учун биринчи қувватлантириш станциялари тармоғи қурилиши бошланди

Ўзбекистонда электромобиллар учун биринчи қувватлантириш станциялари тармоғи қурилиши бошланди

Makro супермаркетлар тармоғи Ўзбекистонда электромобиллар учун биринчи қувватлантириш станциялари тармоғини қуришни бошлади. Бу ҳақда ISN Magazine’га таяниб, Spot хабар берди.

Компания қувватлантириш тармоқларини қуриш қарорини дастлабки муваффақиятдан сўнг қабул қилган — 2020 йилнинг октябрида Тошкентдаги Makro Ekopark автотураргоҳига шаҳардаги электромобиллар учун биринчи мултиразёмли станция ўрнатган эди.

Ҳозирда Makro 30 та АC, CCS ва CHAdeМо қувватлантириш станцияларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган — 20 таси биринчи босқичда, 10 таси иккинчи босқичда. Уларнинг барчаси нафақат Тошкентдаги, балки бошқа шаҳарлардаги супермаркетлар тармоғида жойлашади.

«Мамлакатда электромобиллар учун қувватлантириш станциясини ўрнатган биринчи чакана сотувчи эканлигимиздан фахрланамиз ва ушбу тармоқни кенгайтириш навбатдаги мантиқий қадамдир», — дейди Makro раҳбари Роман Сайфулин.

Унинг таъкидлашича, компания атроф-муҳитни ҳимоя қилиш борасидаги мажбуриятларига жиддий ёндашади ва янги технологияларни ўз мижозлари билан бўлишишдан доимо мамнун.

2020 йилнинг охирида Ўзбекистон электромобиллар учун курс олаётгани маълум бўлганди:

- «Ўзавтосаноат»ни фақат электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтказиш режалаштирилмоқда;
- Мамлакатга электромобилларнинг олиб кирилиши учун йиғимлар бекор қилинмоқда;
- Икки ой ичида қувватлантириш қурилмаларни ўрнатиш бўйича «йўл харитаси»ни тайёрлаш вазифаси қўйилган;
- Бундан ташқари, мамлакатда электромобиллар импорти сўнгги икки йилда 10 баробарга ошган, электромобиллар ишлаб чиқариш борасида эса қатор лойиҳалар кўриб чиқилмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар