Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси мўтадил равишда ортмоқда

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси мўтадил равишда ортмоқда

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

2025 йилнинг апрель ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 9,9 фоизга ошиб, 1099 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 17,2фоизга ортган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 9,6 фоизга ошган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 2,8фоизга камайган;
  • товар белгилари бўйича компонент 21,8фоизга ортган.

Ҳудудлар кесимида Қорақалпоғистон Республикасида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2025 йил апрель ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 13 та ҳудудда ўтган ойга нисбатан ўсиши кузатилган. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси (33,8 %), Навоий (26,9 %), Самарқанд (18,2 %), Хоразм (15,6 %) вилоятлари ва Тошкент шахрида (15,3 %) сезиларли даражада ўсиш кузатилган (график №2).

Бироқ, Ишбилармонлик фаоллиги индекси Қашқадарё вилоятида (1,8 %) камайган.

График №2

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2025 йил апрель ойида банклараро тўлов операциялари сони 6 944,5 минг тани ташкил этди ва 2025 йилнинг март ойига нисбатан 1 021 минг транзакцияга (17,2 %) ортган.

Банклараро тўлов операциялари сони барча ҳудудда ортган.

2025 йил апрель ойида республиканинг 14 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ортган. Хусусан, Тошкент ш. (19,1 %), Қорақалпоғистон Республикаси (16,3 %), Жиззах (16 %), Навоий ва Сурхондарё (14,8 %) вилоятларида сезиларли ўсиш кузатилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2025 йилнинг апрель ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,0964 бирликни ташкил этди. Бу эса, ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 9,6 фоизга ошганини англатиб, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарларнинг ўртача ҳажми 2,5 фоизга ва тузилган битимлар сони 1,2 марта ортганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдосининг умумий айланмаси ҳажми 2025 йил апрель ойида 8 030,5 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 8,7 фоизга ортган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2025 йил апрель ойида 0,9723 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 2,8 фоизга камайган. Шунингдек, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,4 фоизга камайган.

2025 йил апрель ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони ўтган ойга (469 296 бирлик) нисбатан 4 561 бирликка ортиб, 473 857 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони эса 627 тага камайган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 372 887 тадан 377 833 тага ортган (ўсиш 4 946 та). Шунингдек, фермер хўжаликлари сони 91 725 тадан 91 967 тагача (+242 та) ошган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 4 057 тани ташкил этиб, 2025 йилнинг март ойига нисбатан 627 тага камайган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2025 йил апрель ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича индекс 1,2183 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг март ойига нисбатан 21,8 фоизга ортган. 2025 йилнинг апрель ойида юридик шахслар томонидан 413 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

↑1099

↑1,1723

↑1,0964

↓0,9723

↑1,2183

Қорақалпоғистон Республикаси

↑1338

↑1,1628

↑1,6237

↓0,9618

↑2,3333

Навоий вилояти

↑1269

↑1,1476

↑1,5580

↓0,9745

↑1,0000

Самарқанд вилояти

↑1182

↑1,1041

↑1,3568

↓0,9686

↑1,3333

Хоразм вилояти

↑1156

↑1,1161

↑1,3111

↓0,9573

↑1,0000

Тошкент шаҳри

↑1153

↑1,1910

↑1,2095

↓0,9840

↑1,1836

Жиззах вилояти

↑1151

↑1,1602

↑1,0388

↓0,9513

↑4,0000

Сирдарё вилояти

↑1136

↑1,0697

↑1,1458

↓0,9708

↑3,0000

Фарғона вилояти

↑1130

↑1,1205

↑1,2592

↓0,9531

↓0,8261

Сурхондарё вилояти

↑1128

↑1,1480

↑1,1483

↓0,9402

↑2,0000

Тошкент вилояти

↑1103

↑1,0974

↑1,1740

↓0,9751

↑1,1515

Наманган вилояти

↑1087

↑1,1334

↓0,9972

↓0,9505

↑2,7500

Андижон вилояти

↑1052

↑1,0185

↑1,1199

↓0,9538

↑1,2727

Бухоро вилояти

↑1002

↑1,1238

↓0,9043

↓0,9518

↑1,2500

Қашқадарё вилояти

↓982

↑1,0871

↓0,8873

↓0,9691

↑1,1111

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

↑1223

↑1,0312

↑1,5251

↓0,9563

↑1,4000

Қорақалпоғистон Республикаси

↑1542

↓0,9472

↑2,0000

↓0,9128

↑7,0000

Тошкент шаҳри

↑1485

↑1,0463

↑1,8648

↑1,5395

↑1,1395

Сурхондарё вилояти

↑1430

↑1,0237

↑2,0000

↓0,9619

↑2,0000

Наманган вилояти

↑1397

↑1,0330

↑2,0000

↓0,9350

↑1,0000

Сирдарё вилояти

↑1378

↓0,7976

↑2,0000

↓0,9508

↑3,0000

Самарқанд вилояти

↑1320

↓0,9626

↑1,6277

↓0,9630

↑4,0000

Навоий вилояти

↑1283

↑1,0919

↑1,6609

↓0,9402

↑1,0000

Хоразм вилояти

↑1224

↑1,0031

↑1,4795

↓0,9365

↑2,5000

Қашқадарё вилояти

↑1211

↓0,9626

↑1,3989

↓0,9771

↑3,3333

Бухоро вилояти

↑1192

↓0,9052

↑1,4461

↓0,8920

↑3,3333

Фарғона вилояти

↑1169

↓0,9451

↑1,3836

↓0,9237

↑2,7143

Андижон вилояти

↑1156

↑1,0192

↑1,2338

↓0,9108

↑3,5000

Жиззах вилояти

↑1131

↓0,9463

↑1,4151

↓0,9266

↑1,0000

Тошкент вилояти

↓962

↓0,9067

↓0,9797

↓0,9784

↑1,2667

Исломбек Сапарматов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар