Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ниқоблар Қувайтга экспорт қилинди

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ниқоблар Қувайтга экспорт қилинди

Ўзбекистон тўқимачилик корхоналарида ишлаб чиқарилган 2 миллион 200 минг дона қиймати 450 минг долларлик тиббиёт ниқоблари Кувайтга экспорт қилинди. Бу ҳақда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Fursan Al Khaleej компанияси билан 10 миллион долларлик ниқоб етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган. Маҳсулотнинг дастлабки партияси буюртмачиларга майнинг охирида етказиб берилган эди. Навбатдагиси эса кеча махсус юк самолётида орқали жўнатилган.

Ниқоблар Қувайт ички ишлар вазирлиги буюртмасига биноан импорт қилинди. Ниқобларнинг бир қисми ушбу мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилади.

“Импортни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин биз турли мамлакатлар, шу жумладан, Хитой маҳсулотларини диққат билан ўрганиб чиқдик. Ўрганишимиз натижасида, аввало, бизни ўз сифати билан қониқтирган ўзбек маҳсулотларини танладик”, деди Fursan Al Khaleej компанияси директори Жоҳид ал-Атаиш.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда улар Ўзбекистондан тиббиёт буюмлари - ниқоб, комбинезон, қўлқоплар ва бошқа ҳимоя воситаларини сотиб олиш учун навбатдаги буюртмани шакллантиришни бошлашган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар